АсосийSport

​ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

'​ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ'ning rasmi

Чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Денис Турапин, Анваржон Саримсоқов, Рустам Чинқулов, Евгений Фадеев, Ҳусниддин Раҳмонқулов, Сабина Шириева, Ирода Олимова, Зуҳра Шагилова, Нурхон Муҳиддинова, Дилноза Раҳматова олтин медалга сазовор бўлди.

100 ва 110 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Елизавета Шусь ва Эргаш Нормуродов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. 10 километрга спортча юриш баҳсларида Севара Иброҳимова ҳамда Дониёр Исматов шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади.

Найза, ядро, диск ва босқон улоқтиришда Ҳилола Абдуллаева, Нодира Худойберганова, Гулрухсора Ҳошимова, Артем Давлетов, Жалолхон Тиллаволдихўжаевга тенг келадиган топилмади. Узунликка сакраш бўйича Иван Денисов ва Ирина Белова ғолиб чиқди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар