АсосийSUG'DIYONA

ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО

'ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО 'ning rasmi

Фойдали хусусиятлари:

  • иштаҳани очади;
  • меъда ва жигар касалликлари;
  • камқонлик;
  • бачадон хасталиклари;
  • жароҳат, яра ва шишларни даволашда наф беради.

Ножўя таъсири: ўн икки бармоқ ичак яраси, гастритда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ортиқча ва нотўғри қабул қилинса, юз рангини сарғайтириб, танани оздиради.

Кимларга мумкин эмас? Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга зирадан тайёрланган малҳамлар ҳар доим ҳам тавсия этилавермайди.

Нархи: пойтахт бозорларида 100 гр. зиранинг ўртача нархи 2.000 сўм атрофида.

Рецепт: 1. Организмда тўпланиб қолган елларни кетказиш, овқат ҳазмини яхшилашда зирадан дамлама тайёрлаб ичилади. Бунинг учун 100 гр. қора зирага 1 литр сув қўшиб, 30 дақиқа қайнатилади. Дамламани бир кунда 3 маҳал 50 гр.дан қабул қилиш тавсия этилади.

2. Кўк ёки қора чой дамламасига ярим чой қошиқ зира уруғини қўшиб, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Дамламани овқатланишдан олдин ёки кейин чой каби ичилади. У қон босими ошганда фойдали ҳисобланади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар