1

Мадад-шифо: ОЁҚ КЎП ТЕРЛАСА...

САЛОМАТЛИК 26.10.2017, 15:21
Мадад-шифо: ОЁҚ КЎП ТЕРЛАСА...

— Турмуш ўртоғимнинг оёғи кўп терлайди. Бу ҳолатни уй шароитида қандай бартараф этиш мумкин?”

Сайёра Лутфуллаева, Самарқанд шаҳри

— Агар оёқ кўп терласа, ҳар куни калий перманганат (сув пушти рангга киргунча) қўшилган иссиқ сувга солиб ўтириш тавсия этилади (оёқ ванналари). Ваннадан кейин оёқ бармоқлари ораси ва кафт терисини қуритиб, порошок сепиб қўйилади. Эрталаб тоза пайпоққа буриштирувчи ва дезинфекцияловчи моддалар, масалан, тенг миқдордаги уротропин билан тальк аралашмасидан сепиш тавсия этилади. Оёқ териси қуруқшаб кетмаслиги учун унга озиқлантирувчи кремлардан ҳафтасига 1-2 марта суртиб туриш лозим.

Шунингдек, пайпоқларни ҳар куни алмаштириб туриш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1