— Келиним иккинчи фарзандига ҳомиладор. Шифокорнинг айтишича, келинимнинг қони белгиланган миқдордан кам экан. Қайси маҳсулотлар қонни кўпайтиради?
Дилором Муродова, Қорақалпоғистон Республикаси
— Бу касалликда ҳафтада ёки ўн кунда бемор ошқозони ва овқат ҳазм қилиш йўлларини ювиб-тозалаб туриш керак бўлади. Бунинг учун бир кеча-кундуз овқат емай, чанқаса қайнатилган илиқ сув, сўнг бир литрча шўртак қатиқ зардоби ичилади.
Камқонликда ҳар куни 100 граммдан чучук сузма (творог) еб туришнинг ҳам яхшигина фойдаси бор.
Ширинликлардан фақат асал, оққанд, шакар ейиш мумкин. Қандолатчилик маҳсулотлари, қаҳва, какао, турли пишириқлар истеъмоли мумкин эмас.
Бу хасталикка учраганлар қаттиқ, суви қочган нон ейишади, ҳўл мева, полиз маҳсулотлари ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишади.