1

Мадад-шифо: МИЯ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ

САЛОМАТЛИК 26.10.2017, 15:59
Мадад-шифо: МИЯ КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ

— Мия касалликларини даволашда қандай халқ табобати усулларидан фойдаланилади?

Баҳром Худоёров, Сурхондарё вилояти

— Қон босими юқори кишилар ҳаяжонланиш, зўриқиш ҳолатларига барҳам беришлари керак. Табиат қўйнида, тинч, осойишта шароитларда яхшилаб дам олиш, кўпроқ сайр қилиш тавсия этилади. Кучли, ёғли, иссиқ мижозли овқатлар тановулини тўхтатиш керак, мева, сабзавот, енгил таомларнигина истеъмол қилиш мумкин.

  • Инсульт касаллигига олиб борувчи бош мия қон томирларида қоннинг ўта равишда кўпайиб кетганида уни енгиллатиш учун зулук солиш ниҳоятда фойдалидир.
  • Янги соғилган сигир сутини совутмай ичилса, мия жавҳарига куч бағишлайди, уни намли қилади, бадандаги рутубатларни тозалаб, мияга боғлиқ бўлган паришонхотирлик, меланхолия, васваса касалликларига шифо бўлади.
  • Ширин бодомнинг ёғи истеъмол қилинса, мияни сернам қилиб, фаолиятини яхшилайди, мия пардаларидаги шишларга, миянинг ўзига, зотилжам касалига шифо бўлади.
  • Арчанинг ҳўл барги ёки уруғини туйиб боғланса, миядаги иссиқ шишни ва ҳозирги замон тиббиётида "менингит" деб аталадиган мия пардаси иллатини даволайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1