1

АВТОБУСДАН 23 МИЛЛИОН СЎМДАН ЗИЁД ПУЛ ЎҒРИЛАНДИ

ЖИНОЯТ 26.10.2017, 20:15
АВТОБУСДАН 23 МИЛЛИОН СЎМДАН ЗИЁД ПУЛ ЎҒРИЛАНДИ

2017 йилнинг 22 октябрь куни тахминан соат 19:30ларда, муқаддам судланган Нарзуллаев Лазиз Нарзуллаевич, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган «Абу-Сахий» автошохбекатида, фуқаро Бурханов Нурмат Мансуровичнинг бошқарувида бўлган "Mercedes benz 0202D" русумли автобус қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автобуснинг эшигини очиб, унинг ичидан 23.312.000 сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик, яъни анча миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1