АсосийSUG'DIYONA

​УЙ ЙИҒИШТИРИШ БЎЙИЧА 8 МАСЛАҲАТ

'​УЙ ЙИҒИШТИРИШ БЎЙИЧА 8 МАСЛАҲАТ'ning rasmi

Уйда дезинфекциялаш ва яхшилаб тозалаш керак бўлган жойлар бўлса, тозалашни аввал улардан бошланг. Ушбу жойларга бунинг учун мўлжалланган воситаларни суртиб қўйиб, бошқа ишларингизни бажаришингиз мумкин. Чунки дизенфекцияловчи воситаларнинг таъсир қилиши учун бироз кутиш зарур.

Қўл етиши қийин бўлган жойлар – бурчаклар, сантехникадаги, идишлардаги, маиший жиҳозлардаги кичик ўйиқчаларни тозалашда эски тиш чўткаларидан фойдаланиш мумкин.

Музлаткични ортиқча тозалаш ва ундаги ёқимсиз ҳидларни йўқотишда сизга активлаштирилган кўмир ёрдам беради.

Ошхонани тозалашга киришишдан олдин газ плитаси сиртида қотиб қолган доғларни юмшатиш учун уни ёғга қарши восита суртиб қўйинг. Доғлар юмшагунга қадар эса идишларни ювиб оласиз.

Чанг латтадан иложи борича унумли фойдаланиш учун уни тўрт буклаб олинг. Шу тариқа тўртта ишчи юза ҳосил бўлади ва бу билан латтани чайишга кетадиган вақтингизни тежашингиз мумкин.

Пол сиртини идеал равишда тозалаш учун уни аввал уксус қўшилган оддий сув билан (1 литр сувга 2 ош қошиқ нисбатда) ва шундан сўнг пол ювиш учун мўлжалланган восита билан артиб чиқиш лозим.

Пиёла ва чойнакдаги доғдан халос бўлиш учун истеъмол содаси энг яхши восита саналади. Губканинг юмшоқ тарафига кичик миқдорда сода суртиб, идишни у билан артинг.

Товада таом тайёрлагандан сўнг, уни иссиқлигида дарҳол совуқ сув билан ювманг. Чунки кейинчалик таом тагига оладиган бўлиб қолади. Товани совушини кутинг, сўнг ювинг.

    Бошқа янгиликлар