1

Мадад-шифо: ИШТАҲА ОЧАР ВА САРИҚ КАСАЛИГА ДАВО ПИЁЗ!

САЛОМАТЛИК 28.10.2017, 12:42
Мадад-шифо: ИШТАҲА ОЧАР ВА САРИҚ КАСАЛИГА ДАВО ПИЁЗ!

Пиёзда мавжуд бўлган фитонцидлар бўғма ва сил касаллиги таёқчаларининг кушандаси сифатида таъсир кўрсатади. Шу туфайли ҳам аждодларимизнинг севимли озиқ-овқат масаллиғидан бири пиёз бўлиб қолган. Қадимда кўп тарқалиб турган қорин тифи эпидемиясида минг-минглаб кишилар қирилиб кетган. Бироқ озиқ-овқат таркибидан пиёз аримаган кишилар бу хавфли касалликка чалинмаганлар.

Пиёз таркибида эфир мойи, витамин С, В, В2, В қандлар, фитин, азотли бирикмалар, оз миқдорда йод, фитонцидлар, флавоноидлар ва бошқа моддалар бор. Барги таркибида эса витамин С, в2, каротин, эфир мойи, қандлар, фитонцидлар ҳамда органик кислоталар бор.

Пиёзнинг фойдали хусусиятлари

Абу Али ибн Сино пиёзни сариқ касаллигига даво қилган ҳамда иштаҳа очиш учун қўллаган.

Пиёз шираси билан йирингли яраларни, қулоқдан йиринг оқишини, ангина ва кўзга оқ тушишини даволаган.

Булардан ташқари пиёз ширасини бош оғриқни қолдирувчи, юмшоқ ич сурувчи ва аёлларда ҳайз тўхтаганда ҳаёз келтирувчи дори сифатида ишлатган.

Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан сийдик ҳайдовчи дори сифатида, турли яра, чипқон, цинга, ичакнинг қаттиқ оғриши, колит, атеросклероз, гипертония, авитаминоз касалликларини, манқа, хўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.

Пиёзнинг спиртдаги настойкасини ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига, пиёзни асал ва олма билан аралаштириб томоқ шамоллаши, йўталга даво қилинади.

Пиёз киши организмидаги қанд миқдорини камайтириш хусусиятига ҳам эга. Шу туфайли пиёз кўпроқ солинган суюқ овқатлар қанд касаллиги билан оғриган беморларга тавсия этилади.

Кўк пиёз юрак мушакларининг яхши ишлашини таъминлайди, танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборишда аҳамияти катта ҳисобланган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда пиёзнинг фойдаси катта.

Пиёзнинг халқ табобатида қўллаш юзасидан тавсиялар:

1. Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Шу доридан кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой ёки ош қошиқда мия склерозига даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна 2 ой ейиш тавсия қилинади.

2. Юмалоқ гижжа (острица)дан холи бўлиш учун сархил пиёздан 15-20 граммдан кунига истеъмол қилиниб, 7-10кун давомида фойдаланилади.

3. Пиёз барглари ёрилган терига, қалинлашаётган қадоққа қўйилади. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди, соч тўкилишидан асрайди. Унинг шарбати ва қанддан тайёрланган омихта организмни мустаҳкамлайди.

4. Грипп ва нафас йўллари шамоллаганда пиёз майдалаб тўғраб эзилади. Бирор идишга солиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланса, яхши натижа беради.

Эслатма:

1. Хом пиёзни ўткир ошқозон-ичак, буйрак, жигар хасталиклари бор беморлар истеъмол қилмасликлари лозим.

2. Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга таъсир қилади.

3. Бурун катакларига пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас, чунки уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1