АсосийSUG'DIYONA

ТРАДЕСКАНЦИЯ ГУЛИ ПАРВАРИШИ ҲАҚИДА

'ТРАДЕСКАНЦИЯ ГУЛИ ПАРВАРИШИ ҲАҚИДА 'ning rasmi

Ушбу декоратив хона гулининг ватани тропик Америка ўрмонлардир. У кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 30 дан ортиқ турлари мавжуд. Традесканция йилнинг исталган фаслида гуллаши билан ҳам жозибали саналади.

1. Жой

Бу гул учун исталган жой қулай, чунки у тўғридан тўғри тушувчи қуёш нурларида ҳам, ярим соя жойларда ҳам ўсаверади. Барглари ёрқин турларига эса кўпроқ қуёш нурлари керак бўлади.

2. Ҳарорат

Йилнинг иссиқ мавсумида, +18 — +25 даража,совуқ мавсумда эса +8— +12 даражада ўзини яxши ҳис қилади.

3. Суғориш

Баҳор ва ёз ойларида традесканцияга доим сув қуйиб туриш керак. Иложи бўлса, тувакдаги тупроқнинг устки қисми қуриб қолмасин. Аммо кўлмак ҳосил бўлиши ҳам керак эмас. Агар шундай бўлса тувакни эгиб сувни тўкиб юборинг. Куз ва қиш ойларида кам-камдан суғориб бориш тавсия этилади. Бу ўсимликка ҳар куни сув пуркаб турилишигиз шартмас. Кун жуда исиб кетсагина пуркагичли идишда сув сепиб туринг. Албатта тиндирилган сувдан фойдаланинг.

4. Ўғитлаш

Гулнинг фаол ўсиш даврида ҳар икки ҳафтада ўғитлаб боринг.

5. Кўчириб ўтказиш

Фақатгина баҳор ойида кўчириб ўтказиш лозим. Чунки бу фаслда гул тезда ўзини тиклаб олади. Ёш гулларни хар йили, 3-4 йиллик гуларни эса ҳар 2-3 йилда бир марта кўчириб ўтказиш мумкин.

6. Касалликлар

Намлик етишмаслиги натижасида гул шоxлари хурпайиб қолади, барг учлари эса қуриб, сариқ доғлар пайдо бўла бошлайди. Ёруғлик етишмаслиги натижасида эса гул барглари ўз рангини йўқотиб, тўқ яшил тусга кира бошлайди. Традесканция ҳавони яxши тозалайди ва намлантиради. У турган xонадаги электромагнит нурлар инсонга таъсир ўтказмайди.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Бошқа янгиликлар