— Икки ойлик ҳомиладорман, яқинда УТТ текширувидан ўтиш учун борсам, бачадон бўйни деворида киста борлиги маълум бўлди. Даволовчи шифокорим фарзанд кутаётган аёллар учун мўлжалланган препаратлар, бор дейишига қарамай, хавотирдаман, киста ҳомилага ножўя таъсир кўрсатмайдими?
А.Суюнова, Навоий вилояти
Гулчеҳра ТИЛЛАБОЕВА, олий тоифали шифокор-гинеколог:
— Бўлажак онада аниқланган бачадон бўйни кистаси ҳомила ўсиши ва ҳомиладорликнинг кечишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда аёл хавотирга тушмасдан даволовчи шифокор назоратида бўлиши ҳамда керакли текширувлардан ўтиб бориши лозим. Бачадон бўйни кистасининг келиб чиқиши яллиғланиш жараёнлари, инфекция ва цервикал каналдаги турли хил жароҳатлар сабаб юз беради. Киста туғруқ пайти хавфли эмас, туғруқдан сўнг эса керакли даво чоралари олиб борилади.






