1

“АММАМНИНГ ҚИСМАТИ УЧУН АЙБДОР ЭМАСМАН...”

СУҒДИЁНА 30.10.2017, 12:22
Теглар: Оила
“АММАМНИНГ ҚИСМАТИ УЧУН АЙБДОР ЭМАСМАН...”

Шоҳиста, 22 ёш, Фарғона вилояти:

— Ота-онам зиёли. Оилада учта фарзандмиз: икки укам ва мен. Ота-онам бизнинг билим олишимизга алоҳида эътибор беришади. Мен Андижон Тиббиёт Академиясининг талабасиман. Бу йил Академиянинг сўнгги босқичида таҳсил оляпман. Тиббиёт Академиясида ўқиш узоқ давом этгани учун совчиларга дадам: «Қизим ўқиб, яхши шифокор бўлади деб ният қилганман. Агар ҳозир турмушга чиқса, оиласини ҳам, ўқишини ҳам аъло даражада эплашга ҳаракат қилиб, икковини ҳам уддалаёлмаслиги мумкин», деб айтарди. Бундан ўзим ҳам хурсанд бўлиб, фақат ўқишимни деганман. Бора-бора уйимизга совчилар камроқ кела бошлади. Ёлғиз қиз эмасманми, онамга бу қаттиқ таъсир қиларди. Бувим эса «Қизинг ўқиётган бўлса, билимли инсон ҳеч қачон хор бўлмайди, ўз тенгини албатта топади» деб юпатарди. Икки ойдан буён уйимизга уч йил яшаб, турмуши бузилган, битта фарзанди бор 32 ёшли эркакдан тинмай совчи келади. Онамга бу оила жуда ёқди, «Эркак кишини аёлидан ёши катта бўлгани яхши, қадрига етади. Биринчи турмушидан ажрашганига аҳамият берма, бу дунёда ҳамма адашади. Ота-бола бир бўлиб, менга шунча йил қаршилик қилдиларинг. Энди эса ўқишинг ҳам тугай деб қолди, бошка сизларнинг гапингизга қулоқ солмайман. Агар гапларингизни маъқуллаб ўтирсам, сен ҳам катта аммангга ўхшаб, олималикни танлайсан ва эрга тегишга вақт тополмай ўтиб кетасан», дейди. Ахир, менинг ҳамма қизларникидек орзу-ниятларим бор. Турмуш ўртоғимнинг ягонаси бўлишни истайман. Аввалги турмушидан фарзанди бўлса, ким кафолат беради, яна аввалги оиласига қайтиб бормаслигига? Аммамнинг тақдири аянчли бўлса, бунга мен айбдор эмасман-ку? Менинг ҳаётим ҳам шундай бўлади деб ким айта олади? Эндигина йигирма икки ёш бўлсам, пешонамга битилган бахтим бордир ахир…

Маслаҳат: — Ҳамма нарсанинг ўз вақтида бўлгани яхши. Вақтида ўқиб, ҳунар эгаси бўлибсиз. Бунинг учун ота-онангиз шароит яратиб, катта ёрдам беришибди. Энди сиз ҳам фарзандлик бурчингизни бажаришингиз керак. Ота-онангизни гапларига қулоқ солинг, асло кам бўлмайсиз. Сиз ҳам фарзанд катта қилсангиз, онангизнинг ҳолатларини тушунасиз. Ҳеч бир ота-она фарзандимга ёмон бўлсин, демайди. Баъзан ҳаётда таваккал қилиш ҳам керак. Аввало, ҳаммаси Аллоҳдан, тоза ният билан бошланган ҳар қандай иш яхши натижа беради. Сизга тавсия қилишган йигит билан кўришинг, балки бир-бирингизга ёқарсиз. Дунёда ҳамма адашади, шуни унутманг. Келгуси ҳаётингиз эса ўз қўлингизда.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1