АсосийSUG'DIYONA

«ҚОН БОСИМИМ БАЛАНД, ҲОМИЛАМГА ЗАРАРИ ЙЎҚМИ?»

'«ҚОН БОСИМИМ БАЛАНД, ҲОМИЛАМГА ЗАРАРИ ЙЎҚМИ?»'ning rasmi

— Ҳомиладорликнинг 7-ойидаман. Шу кунларда бошим оғриб, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Текширувлардан ўтсам, қон босимим ошибди. Айтишларича, артериал босими баланд ҳомиладорларнинг туғиш жараёни хавфли кечар экан. Шу гап ростми?

Азиза, Навоий вилояти

Нилуфар АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог: — Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида аёлда артериал қон босими ошиши патология ҳисобланади. Ҳомиладор аёлга аниқ ташхис қўйиш учун госпитилизация қилиниб, умумий текширувлардан ўтказилиши керак. Даво чоралари кечиктирилмаслиги зарур. Етти ойлик даврда қон босимининг кўтарилишига буйракдаги шамоллаш ёки тошлар, шунингдек, бу вақтда ҳомила жадаллик билан ўсиб, онасининг буйрагига босим бераётгани сабаб бўлади. Қон босими баланд ҳомиладор аёллар бунга бефарқ бўлмасликлари керак. Чунки бу вазиятда йўлдошда жойлашган қон томирлари ҳомилага кислород етказиб беришга улгурмайди. Натижада эса ҳомилада бош-мия қон босими баландлиги патологияси бўлиш хавфи ортади. Бундай аёллар туғруққача шифокор назоратида бўлишлари зарур. Аёлнинг туғруқ давридаги ҳолатига қараб, кесарча кесиш амалга оширилади ёки ўзининг туғишига рухсат берилади. Туғруқдан сўнг аёл албатта буйрагини даволатиши керак.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар