1

ТАБАССУМ ҚИЛИНГ, СИЗГА ЯРАШАДИ!

СУҒДИЁНА 30.10.2017, 14:11
Теглар: Гўзаллик
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ, СИЗГА ЯРАШАДИ!

Голливуд гўзаллари каби бетакрор табассумга эга бўлишни ким ҳам истамайди дейсиз? Лекин доим ҳам бундай имкониятга эга бўлавермаймиз. Хўш, табассумимиз янада жозибали бўлиши учун нима қилиш даркор? Бу ҳақда стоматолог-шифокор Шерзод ХАННАРОВ маълумот беради.

Нимага тиш ранги ўзгаради?

Оғиз бўшлиғидаги бактериялар, қаҳва, газланган ичимликлар, таркибида кимёвий қўшимчалар мавжуд егуликлар, ширинликлар ҳамда чекиш тишнинг сарғайишига сабаб бўлади. Аслида, тиш рангининг ўзгариши унинг эмалига эмас, эмал остидаги дентин қатламининг рангига боғлиқ. Чунки тишнинг эмали шаффоф кўринишда бўлади.

Бугунги кунда тишларни оқартиришнинг механик, кимёвий, лазерли ва ультратовушли усуллари кенг қўлланилмоқда. Келинг, бу усуллардан қай бири безиёнрок эканини кўриб чиқамиз.

Механик усул

Босим остида сув, ҳаво ва махсус кукун аралашмасини пуркаш орқали тишга ишлов бериш механик усул ҳисобланиб, бунда тишлардаги сариқлик ва егулик қолдиқларини кетказиш ҳисобига тиш асл рангига қайтарилади. Бироқ аслидагидан оқартириш имконияти мавжуд эмас.

Шунингдек уй шароитида фойдаланиладиган, таркибида худди скрабга ўхшаш майда ва қаттиқ донача(абразив)лари мавжуд тиш пасталари ёки истеъмол содаси (фаоллаштирилган кўмир) билан тозалашни ҳам механик усулга киритиш мумкин. Бундай усуллардан мунтазам фойдаланиш тиш эмалига зиён етказиб, микро ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун махсус оқартирувчи тиш пасталарини бир ойдан кўп муддат давомида қўллаш тавсия этилмайди. Уларни оддий пасталар билан алмаштириб фойдаланиш лозим.

Кимёвий кўриниши

Интернет манбаалари ёки таниш билишлардан «Водород пероксиди ё лимон шарбатидан тайёрланган чайиш воситаларидан фойдалансанг, тишларинг маржондек кўринишга келади» деган маслаҳатларни эшитамиз. Айнан мана шу усулларни кимёвий оқартириш деб атасак муболаға бўлмайди. Тишнинг ўлчамини олиб ясаладиган капалар дейсизми, кечаси суртиб қўйиладиган гель, тасмали пластиналар ёки махсус фломастерлар, хуллас кимёвий воситаларнинг ҳам турлари жуда кўп. Аслида, тишнинг эмалини емириш борасида ҳам айнан кимёвий усул етакчилик қилади. Бундай амалиётлардан кейин тишларингиз иссиқ ва сувуққа нисбатан ўта сезувчан бўлиб қолади. Агар амалиётга ҳаддан ташқари кўп мурожаат қилсангиз, ҳатто оғиздан нафас олиш ҳам оғриқли жараёнга айланиб қолиши мумкин. Бу эса эмалга жиддий зиён етганидан дарак беради.

Лазерли тозалаш

Тишни оқартиришнинг лазерли усули фақат стомотологик кабинетрларда амалга оширилади. Амалиёт давомида тишга махсус гель суртиб, лазер нурлари ёрдамида таъсир этилади. Муолажа таҳминан бир соат вақтингизни олади ва натижа бир неча йил давомида кўзингизни қувонтиради.

Ультратовушли тури

Амалиётни бажариш техникаси ҳудди лазерлисига ўхшаса-да, бунда тишга ультратовуш нурлари орқали таъсир ўтказилади. Агар лазерли усулда тиш тошлар ва овқат қолдиқларидан бутунлай ҳоли бўлиши талаб этилса, ультратовушли усул бир йўла тошларни ҳам тозалайди.

Қарши кўрсатмалар

16 ёшга тўлмаган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, пародонтит, қандли диабет, онкологик хасталиклар билан оғриган беморлар ва қўлланилаётган воситага аллергияси бор кишиларга тишларни оқартириш амалиёти тавсия этилмайди.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1