1

ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИДА АЙБЛАНГАН ИСЛОМБЕК ТЎЛАГАНОВГА 6 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ БЕРИЛДИ

ЖИНОЯТ 30.10.2017, 16:12
ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИДА АЙБЛАНГАН ИСЛОМБЕК ТЎЛАГАНОВГА 6 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ БЕРИЛДИ

Бугун, 30 октябрь куни Миробод тумани Жиноят ишлари судида Баровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбланувчи Исломбек Тўлагановга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Айбдор деб топилган Ислом Тўлагановга нисбатан жиноят содир этган пайтда вояга етмаганлигини ҳисобга олиниб, умумий тартибдаги колонияда 6 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Томонлар суд Қароридан норози бўлган тақдирда 10 кун муддат ичида апелляция киритишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1