«Торчетти» печеньеси
250 гр ун, 100 гр.дан шакар ва сариёғ, 1 ош қошиқ хамирюмшатгич, 3-4 ош қошиқ илиқ сув, 2-3 чой қошиқда долчин.
Хамирюмшатгични ун билан аралаштиринг. Хона ҳароратида юмшаган сариёғ ва сувни қўшиб, 10 дақиқага қолдиринг. Сўнгра шакар, долчинни аралаштириб, хамир қоринг. Хамирдан думалоқ шаклда печенье ясаб, қиздирилган газ печининг 180 даража ҳароратида 10-15 дақиқада пишириб оласиз.
Кокосли
200 гр.маргарин, 200 гр. шакар, 300 гр.дан ун ва кокос қириндиси, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич.
Хона ҳароратида эриган маргаринни шакар билан аралаштиринг. Кокос қириндиси, ун ва хамирюмшатгични қўшиб, қўлга ёпишадиган хамир тайёрланг. Қўлларингизни сувда хўллаб, хамирдан думалоқ шакл ясаб, пишириқ қоғози солинган печга теринг. Қиздирилган газ печининг ўрта ҳароратида 20 дақиқа давомида пишириб оласиз.
Фото: какосовое печенье
Пишлоқли
250 гр.маргарин, 100 гр.қанд упаси, 2 та юмшоқ пишлоқ, 1 ст.ун.
Маргаринни қирғичдан ўтказиб, пишлоқ, ун ва қанд упаси билан аралаштиринг. Хамирдан узун зувалачалар ясаб, ёғланган газ печига теринг. Юзасига битта тухум сариғини суртиб, седана сепинг. Пишлоқли печенье қиздирилган газ печининг ўрта ҳароратида 15-20 дақиқада тайёр бўлади.
Асалли
2 дона тухум, 1 стакандан шакар ва ун, 2 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқдан ванилин ва хамирюмшатгич, 50 гр ўсимлик ёғи.
Тухумни аталаб, шакар, ванилин, асал ва ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Хамирюмшатгич ва унни қўшиб, хамир қоринг. Хамирни ўртача қалинликда ёйиб, турли шаклларда кесиб олинг. Сўнгра 200 даража ҳароратда қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пишириб оласиз.
Творогли
250 гр.ун, 250 гр. творог, 150 гр сариёғ, ярим стакан шакар, 1 чой қошиқ ярмида истеъмол содаси.
Тўртбурчак шаклда кесилган сариёғни ун билан уваланг. Шакар, сода ва творогни қўшиб, аралаштиринг. Хамир 10 дақиқа тиндирилгач, юпқа ёйиб, думалоқ шаклда кесиб чиқинг. Ҳар бир кесилган хамирни иккига буклаб, чиғаноқ кўринишига келтиринг. Сўнг газ печи патнисига териб, устидан шакар сепинг. Печенье қиздирилган газ печининг 180 даража ҳароратида 15-20 дақиқада тайёр бўлади.