Ёронгул (герань) барчамизга таниш гул. Бу ўсимликни парваришлаш ҳам осон. Унинг саломатликка фойдали томонлари эса бисёр. Масалан:
- Тумовнинг энг оддий чораси сифатида ёронгул барги шарбатига пахтани ботириб, бир-икки томчи бурнингизга томизинг ёки ҳидланг.
- Ичаклар фаолиятида муаммолар кузатилганда, ўсимликнинг янги униб чиққан баргини ювиб, сақичдек чайнаш лозим.
- Бўғимларда оғриқ кузатилса ёки остеохондрозда 20 граммдан гули ва баргини 100 мл. сувда қайнатиб, совутиб, докадан ўтказинг. Гул ва баргларни 200 мл. қайнатилган сувга солинг-да, бир кунда 2-3 марта 2 ош қошиқдан қабул қилинг.
- Ёронгул ва баргларини қайнатиб (сув миқдори ва ўсимлик миқдори тенг бўлсин), сўнгра музхонага қўйинг. Муз бўлакчалари билан юзингизни уқаласангиз, ажин тушишининг олдини оласиз, майда ажинлардан халос бўласиз. Бу муолажа юз терингизни тетиклаштириб, эрта қаришдан асрайди.
- Тиш оғриғи безовта қилса, ёронгул баргини лунжингизга қўйиш ҳам оғриқни камайтиради.