АсосийSUG'DIYONA

«ЮЗИМГА ДОҒ ТУШДИ...»

'«ЮЗИМГА ДОҒ ТУШДИ...»'ning rasmi

— Иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Биринчи ҳомиладорлик даврим асоратларсиз ўтган, касал бўлмаганман. Ҳозир эса юзимга доғ туша бошлади. Кўпайиб кетишининг олдини олиш учун нима қилсам бўлади? Бунинг менга ва боламга зарари йўқми?

Фазилат, Хоразм вилояти

Нилуфар АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог: — Ҳомиладор аёлнинг юзига доғ тушиши касаллик ҳисобланмайди. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида гормонлар ва моддалар алмашинуви кескин ўзгаради. Натижада терида меланин моддаси кўпайишини кузатиш мумкин. Бу эса терида пигмент доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади, лекин улар аёлга ҳам, ҳомилага ҳам хавф туғдирмайди. Ҳомиладор аёлга жигари ҳамда ўт қопини текширтиришни тавсия этган бўлардик. Бу аъзоларда касаллик кузатилса, уларга оғирлик, босим бўлмаслиги учун шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дорилар тавсия этилади. Туғруқдан сўнг бу доғлар йўқолади. Агар уларнинг кетиши қийин бўлса, жигар ва ўт қопини комплекс даволатишни маслаҳат берамиз.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар