Анъанага кўра, сумалак ўчоқда пиширилишини биласиз. Аммо тандирда ҳам бунинг иложини топган юртдошларимиз борлигига нима дейсиз?
Самарқанднинг Охалик қишлоғи аёллари айнан шундай ишнинг уддасидан чиқишган: улар сумалакни ғайриоддий усулда, яъни ўчоқда эмас, тандирда пиширишади ва бу қишлоқ айнан ноанъанавий пишириладиган сумалаги билан ном чиқарган. Айтишларича, юртимизнинг бошқа ҳеч бир ерида сумалак тандирда пиширилмас экан.
31.10.2017 13:06
СУМАЛАКНИ ТАНДИРДА ПИШИРАДИГАН ҚИШЛОҚ






