Хонимлар «non stop» режимида гўзал бўлишни истайсизми? Айниқса, эрталабки 15 дақиқани ҳамда хуш кайфиятни сақлаб қолишничи? Энди бунинг имкони бор! Cарлавҳани ўқибоқ «Яна татуажми?» дея лабингизни бурманг. Бу сафар салонга бориб, қимматли вақтингиз ва маблајингизни сарфлаб татуажу, «растушёвка» қилидиришни тавсия қилмаймиз. Ҳозир қошларни чиройли кўрсатишнинг янада арзон ва осон усуллари чиққан. Келинг бу сафар БИОтатуаж ҳақида гаплашамиз.
Табиийси барибир афзал
Косметик дўкон расталарда қошни бўяш учун мўлжалланган воситаларнинг икки турини учратишингниз мумкин. Биринчиси табиий хина бўлса, иккинчиси кимёвий бўёқлардир. Аслида, ҳар иккисининг ҳам ўз ўрни мавжуд. Тўјри қўлласангиз бўлгани, масалан, кимёвий бўёқлар орасидан истаган рангингизни топишингиз мумкин. Нима бўлганида ҳам кўпгина мутахассислар табиий махсулотни тавсия этадилар. Стилистимизнинг тажрибаси ва кузатувларига таяниб, ҳар икки воситанинг қошларда сақланиб туриш муддати деярли бир хил, ўртача икки ҳафта, эканини таъкидлашни истардик. Қолаверса хина кимёвий бўёқдан фарқли ўлароқ аллергия қўзјатмаслигини ҳам инобатга олиш даркор. Ҳа айтгандек, бу амалиётга қўл уришдан аввал «Соч учун мўлжалланган воситалардан фойдаланмайман! Фақат махсус қошга аталган турини харид қилиб, ўшани қўллайман» дея сўз беринг. Акс ҳолда, қошларингиз тўкилиб Мона Лизага айланиб қолишингиз мумкин.
Бўяшни бошладик
Қўлимдан келмайди, эплолмайман дея ўзингизга чегаралар қўйиб олманг. Ҳатто, энг яхши мутахассис ҳам биринчи марта қўрқади. Аммо шу қўрқувини енггани учун ҳам ўз ишининг устасига айланади. Ахир ҳар куни кўзгу қаршисида қошларингизни тартибга келтирасиз, қалам ёки тень билан бўяйсиз-ку. Агар бўёқ бироз суюқроқ эканини инобатга олмасангиз, биотатуаж ҳам ҳудди шу жараённинг ўзгинаси. Айниқса қошларингизга оқ оралаганини сезган бўлсангиз, амалиётни кечиктирмасликни тавсия қиламиз.
Киприкларга ҳам қўлласа бўлади
Агар киприкларни ҳам бўяшга аҳд қилган бўлсангиз, ёнингизда, албатта, ёрдамчингиз бўлсин. Чунки киприкларни бўяш чојида кўзларингиз юмилган ҳолда бўлади.
Фойдали тавсиялар
Косметик дўконлардаги ўртача нархи 15 000 сўм.
МАФТУНА тайёрлади
Манба: «Sug'diyona» газетаси
03.12.2020, 19:22
Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...25.12.2017, 11:33
Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...25.12.2017, 11:01
Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...23.12.2017, 18:28
Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...