Зарур масаллиқлар: 4 та товуқ оёғи, 6 та майда помидор, 4 та булғор қалампири (сариқ ва қизил); маринадлаш учун: 2 бўлак саримсоқпиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқдан томат ва асал, 2-3 та розмарин барги, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Маринадлаш учун мўлжалланган масаллиқларни аралаштириб, товуқ гўштига суртинг-да, 2-3 соат салқин жойга қўйинг.
2. Чуқурроқ идишга товуқ гўшти ва бўлакланган булғор қалампири, помидорларни эса бутунлигича солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқада пишади.
4 кишилик.
40 дақиқа.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






