1

Мадад-шифо: “БАДАНИДА ТОШМА БОР, АММО АЛЛЕРГИЯ ИНКОР ЭТИЛАЯПТИ...”

САЛОМАТЛИК 02.11.2017, 15:58
Мадад-шифо: “БАДАНИДА ТОШМА БОР, АММО АЛЛЕРГИЯ ИНКОР ЭТИЛАЯПТИ...”

— Қизимнинг курагида ўртача катталикдаги тошма пайдо бўлди. Сувчечак ёки қизамиқмикан, дея шифокорга олиб борсам, аллергик ҳолатларни инкор этиб, гастроэнтеролог кўригидан ўтишни ва қатъий парҳезни тавсия этди. Ахир аллергияга ошқозон-ичакларнинг қандай алоқаси бўлиши мумкин?

Одина Искандарова, Бухоро вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор-дерматовенеролог:

— Саволингиз мазмунида фарзандингиздаги ўзгаришлар тўлиқ айтилмаган. Шифокор кўриги эса аллергияни инкор этмаяпти, аксинч,а тери ҳолатида аллергия аломатлари мавжудлиги эътироф қилинмоқда. Токсидермиялар (озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган аллергик таъсирлар)да тошмалар чегараланган эмас, балки тарқоқ бўлади. Ташхисни аниқлаштириш мақсадида қоннинг умумий ва биокимёвий таҳлиллари, ахлат ва пешоб сюуқлик таҳлили ҳамда зарур ҳолларда тошма юзасидан суртма олиниб, лаборатория шароитида текширилиши керак.
Шунингдек, ошқозон-ичакларнинг ултьтаратовушли текширувини бажариш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиб, муаммо айнан нимада эканлигини фош этишда асқатади. Тошма қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, ташхис тасдиқланмагунича парҳезга риоя этиш тавсия қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1