1

Мадад-шифо: “КАСАЛЛИК ИККИНЧИ ОЁҒИМГА ҲАМ ЎТАЁТГАН БЎЛСА-ЧИ?”

САЛОМАТЛИК 02.11.2017, 16:10
Мадад-шифо: “КАСАЛЛИК ИККИНЧИ ОЁҒИМГА ҲАМ ЎТАЁТГАН БЎЛСА-ЧИ?”

— Ёшим 60 да. Саккиз йил аввал менга коксартроз ташхиси қўйилди. Шифокорлар айтганидек даволандим, сиҳатгоҳларда ҳам бўлди, ҳозир ҳам керакли дори-дармонларни канда қилмайман. Аммо яқиндан бошлаб, иккинчи оёғимда ҳам оғриқ пайдо бўлгандек. Суриштирсам, сон бўғимининг емирилишини оператив йўл билан даволаш керак экан, шу ҳақида маълумот берсангиз. Наҳот касалликнинг мутлоқ давоси бўлмаса?!

Райҳона опа, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани

Сунатилла ЙЎЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Коксартроз муолажаси ҳақида гапиришдан олдин хасталикни келтириб чиқарувчи омилларга тўхталиб ўтсак. Кўп ҳолларда бу қон айланишининг бузилиши, жароҳатлар, бўғим чиқишлари, гормонал ҳолатнинг ўзгариши билан изоҳланади. Коксартроз юзага келган бўлса, ҳаракат вақти оғриқ қўзғалиши, ўз вақтида даволанилмаганида эса мушаклар атрофияси юзага келиши мумкин. Оёқ бўғимларининг устки қисми тоғай билан қопланган. Ана шу тоғайда емирилишнинг содир бўлиши артроз, коксартроз ва остеоартрозга етаклайди.
Емирилиш даражасига қараб танланган муолажа ҳар бир бемор учун индивидуал бўлиб, қанча муддат давом этиши шифокор томонидан белгиланади. Иккинчи оёқдаги оғриқлар айнан коксартрозга тегишлими ёки йўқ, буни аниқлашдатос соҳасининг мультиспираль томография текшируви ўтказилиши керак. Таҳлил аниқ натижаларни бергач, шунга кўра даво чоралари олиб борилади. Консерватив йўл билан муолажа олинган бўлса, оператив чораларнинг қўлланилиши тиббий таҳлил хулосасига асосланиб ҳал этилади. Агар емирилиш даражаси юқори бўлиб, хасталик ривожланаётгани маълум бўлса, жарроҳлик амалиёти бажарилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1