1

БИР-БИРИГА “ДУШМАН” 8 ПАРДОЗ ВОСИТАСИ

СУҒДИЁНА 03.11.2017, 11:20
Теглар: Гўзаллик
БИР-БИРИГА “ДУШМАН”  8 ПАРДОЗ ВОСИТАСИ

“Чиройли бўламан”, деб юзимизга кўп пардоз воситаларини суртишга ҳаракат қиламиз баъзида. Пардоз столимизда турган банкачалар, тюбиклар, қутилардаги барча воситалардан бирданига фойдалангимиз келади. Аммо уларни аралаш қўллаш баъзида кутилгандан тескари натижа беришини ўйлаб кўрганмизми? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз.

Шундай пардоз воситалари борки, бир вақтнинг ўзида суртилса, бири иккинчисининг натижасини йўққа чиқаради. Бу ҳали ҳолваси. Улар аллергия чақириши, терини яллиғлантириши, қичитиши, баъзида эса умуман тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.

Қаришга ва ҳуснбузарларга қарши воситалар. Икки муаммодан бирваракайига ҳалос бўлиш истагида аввал ҳуснбузарларга, орадан ярим соат ўтмай ажинларга қарши воситаларни кетма-кет суртадиганлар кўп топилади. Бундай қилиш умуман мумкин эмас. Чунки бу воситаларни ҳар бири ўз ҳолича жуда кучли. Улар бирлашганида эса кучи бир неча бараварга ортади ва терига қаттиқ зарар етказиши мумкин. Ажинга қарши кремлар таркибидаги ретинол терини жуда сезувчан қилиб қўяди, ёғлиқ терига ва ҳуснбузарларга қарши восита таркибидаги бензоил перекиси, борат ёки салицил кислотаси эса терини қуритиб, шўралантиради. Ретинол ва перекис аралашуви терида яллиғланиш чақиради.

Қуёшга қарши крем ва тонал восита. Аввал қуёшдан ҳимояловчи, устидан тонал кремларни суртиб терини яхшилаб ҳимоялайман десангиз адашасиз. Чунки бу орқали сиз ҳам қуёшга қарши крем, ҳам тонал асос таркибидаги фойдали моддаларни парчалаб юборасиз. Ундан кўра қуёшга қарши эффектли тонал кремдан фойдаланинг. Унинг таркибида моддалар бир-бирини сақлайдиган даражада меъёрлаштирилган бўлади.

Ретиноидлар ва гликол кислоталар. Буларнинг иккиси ҳам кексалик белгиларига қарши курашувчи етакчи моддалардир. Аммо бирга қўлланганда улар тескари натижа беради. Яъни терини қуритади. Терининг ҳимоя қобиғи парчаланади ва у намликни тез йўқотидаган бўлиб қолади. Ташқаридан эса зарарли моддалар терига янада чуқурроқ кириб боради.

Тозаловчи ёғлар ва шифобахш зардоблар. Пардозни тозалаб олиш учун мўлжалланган воситалар таркибида тозаловчи ёғлар бўлади. Улар терини қуритмай ундаги пардоз қолдиқлари, чанг ва ғубордан халос этади. Бу ишдан кейин бошқа пардоз воситаларидан фойдаланмаслик лозим. Чунки ёғ терининг устини қоплаб олиб, ҳимоя қобиғини ҳосил қилади. Шу сабабли ундан кейин суртилган зардоблар терига сингмайди. Терини кунда бир марта, эрталаб ё кечқурун тозаловчи ёғларни суртинг. Яхшиси, бу ишни фаол косметик воситалар ва зардоблар қўлламайдиган вақтингизда амалга оширинг. Ёки ёғ қатламининг таъсирини йўқотиш учун тозаловчи тоникни ишлатинг.Аммо шунда ҳам орадан камида икки соат вақт ўтишини пойлаб, кейин тоникни ишга соласиз. Сўнгзардоблардан фойдалананинг.

Хуллас, терингизда тажриба ўтказманг, ёқтириб қолган пардоз воситаларингизни аралаштирманг. ҳаммасини ўз ўрнида қўлланг. Акс ҳолда, унутманг, мўъжизалар рўй бермайди: оқибатлар билан курашиш қийин бўлиши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1