1

СОВУҚ МАВСУМДА ҚЎЛЛАР ПАРВАРИШИ

СУҒДИЁНА 03.11.2017, 11:22
Теглар: Гўзаллик
СОВУҚ МАВСУМДА ҚЎЛЛАР ПАРВАРИШИ

  • Қиш-куз мавсумида совуқ ҳаво, шамол, қор, изғирин таъсирида кафтнинг юзаси қуриб, ёрила бошлайди. Бундай типик іолатларда қўлни вақтинча совун билан ювишни бас қилиб, глицеринли илиқ сув (1 литр сувга 0,5 стакан глицерин солиб) ишлатинг.
  • Совуқ пайтларда қўлни сувга кўп урмаслик учун баъзи уй юмушлари учун резина қўлқоплар тайёрлаб қўйинг. Кўча-кўйда эса албатта қўлқоп кийишни унутманг.
  • Сумкангизга қўллар учун мўлжалланган озиқлантирувчи кремларни солиб қўйинг. Дарвоқе, қишда кремни суртиб, дарров ташқарига чиқилмайди, бу қўлнинг шамоллашига олиб келиши мумкин. Иш жойингизда эса қулай фурсат топиб, қўлларингизни озиқлантириб, юмшатишга ҳаракат қилинг.
  • Қўл парваришида ҳафтасига 1-2 марта турли ванналар қилиш ҳам самарали. Мойчечак, календула, қариқиз (череда) дамламалари ёриқлар битишида, шамоллашни бартараф этишда фойдали хусусиятларга эга.
  • 1 дона тухум сариғига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ толқон солинг. Тайёр бўлган ниқобни қўлга қалин қилиб суртиб, устидан пахта мато ёки қўлқоп кийинг. 20 дақиқадан сўнг глицеринли сув билан ювиб, озиқлантирувчи крем суртинг.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1