Биринчи босқич: тујилганидан 5 ёшигача.
Бу вақт оралијида болага ҳаракатчанлик, ҳаётга бўлган қизиқиш ва меҳр-муҳаббат нималиги катталар мисолида ўргатилади. Таъқиқ ва жазонинг ўрнига уни чалјитган мақул. Болага қўл кўтарилишининг ягона сабаби бор — чунки гўдак катталарга жавоб қайтаролмайди! Агар фарзандингиз бирор нохуш иш билан шујулланаётган бўлса, юзингизда қўрқинчли ифода намоён қилиб, “Вой” каби ваҳимани билдирувчи сўзларни айтинг. Уришиб, бақиргандан кўра бу иш кўпроқ фойда беради. Болага бу даврда босим берсангиз, бутун умрга ҳаётга бўлган қизиқишини сўндириб қўйишингиз мумкин.
Иккинчи босқич: 5 ёшдан 10 ёшгача.
Бу ёшлар оралијида бола одоб-аҳлоқ ва жамият қонун-қоидаларини англаб, уларга бўйсинишни ўрганади. Мантиқ ҳамда ақлий салоҳият ривожланади. Кўпинча бола хатти-ҳаракатларига катталар қандай ёндашишига аҳамият беради, уни мақташлари учун ҳаракат қила бошлайди. Бу вақтда болани кўпроқ билим олишга ундаш, вазифа ва машқларга кўмиб ташлашдан қўрқманг. Агар 5 ёшдан кейин эркалаш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келмайди.
Учинчи босқич: 10 ёшдан 15 ёшгача.
10 ёшдан кейин фарзандингиз билан оилавий муҳим масалалардан маслаҳатлашишни бошланг. Мустақил фикрлаши ва ҳаракат қилишини рајбатлантиринг. Агар унинг бирор иши ёқмаса, таъқиқламай, қилган ишининг ёқимсиз оқибати ҳақида сўзланг. Фарзандингизга ишонинг, унинг ҳар бир қадамини назорат қилинг, аммо ўзи билиб иш қилишига ҳам шароит яратинг. Акс ҳолда, бола ўзига бўлган ишончини йўқотади. Дўстлари билан яқиндан танишишни унутманг.
Сўнгги босқич: 15 ёшдан кейин.
У энди шахс! ҳурмат билан муносабатда бўлинг! Болани бу вақтда тарбиялашнинг фойдаси йўқ, энди 15 йилдан буён берган таълимингизни меваларини кўрасиз. Қўл кўтариш, бақириш, атрофдагиларнинг олдида изза қилиб, баъзи ҳаракатларини тўјрилайман деб, хом таъма бўлманг. Бу иш билан болангизни ўзингиздан узоқлаштирган бўласиз.






