АсосийSUG'DIYONA

ИДИШЛАРНИ ЮВАМИЗ!

'ИДИШЛАРНИ ЮВАМИЗ!'ning rasmi

Идишлардаги ёғ қолдиқларини кетказадиган табиий восита тайёрлаш учун истеъмол содаси ва хантал кукунини тенг миқдорда аралаштиринг. Қопқоғида тешиклари бор идишга солиб қўйсангиз, ишлатишингизга қулай бўлади. Намланган идишга тайёрлаган воситангиздан бироз сепиб, юмшоқ мато ёрдамида ювинг. Ёғли доғлар сизга тезда таслим бўлади. Идишларни ювиш учун суюқ тозаловчи воситани тайёрлаш ҳам мумкин. 200 мл сиркага уч ош қошиқ туз ва озгина хантал кукуни қўшинг. Аралашмани илгари ишлатган тозаловчи воситангизнинг идишига солиб қўйсангиз ҳам бўлади. Исталган эфир мойидан икки томчи қўшсангиз, ёқимли ҳид келиб туради.

Ошхона раковинасида тиқинлар пайдо бўлса, раковина тешигига 50 грамм истеъмол содаси сепинг. Бир неча дақиқадан кейин 100 мл сирка қуйинг. Ярим соат давомида сув оқизманг. Сўнг бир литр қайнаган сув қуйиб юборсангиз, тиқинлар кетади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар