1

ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР

СУҒДИЁНА 06.11.2017, 11:25
Теглар: Оила
ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР

1-маслаҳат. Боланинг салоҳиятини инобатга олинг. Имконияти даражасидаги нарсаларни талаб қилинг. Зийракликни машқлар ёрдамида аста-секин ривожлантиринг. Бундай машқларга боғдаги сайрни, музей ёки театрга бўлган саёҳатларни киритиш мумкин. Кўчадаги машиналарнинг рангини ёки спектакльдаги қаҳрамонларнинг исмини сўранг.

2-маслаҳат. Боланинг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида қайғуринг. Саломатлик диққатни оширишда муҳим ҳисобланади.

3-маслаҳат. Қизиқарли ва қувноқ нарсаларни таклиф қилсангиз, фарзандингиз фикрини бир жойга жамлашига туртки бўлади.

4-маслаҳат. Фарзандингизни «Баракалла, топдинг», «Жуда ҳушёрсан!», «Ҳеч ким аҳамият бермади, фақат сен эътибор қилдинг» деган гаплар билан қўллаб-қувватланг.

5-маслаҳат. Агар фарзандингиз фикрини жамлай олмаса, унга «Кел, бирга кўрамиз…», «Мана бунга эътиборингни қарат…» деб ёрдам беринг.

6-маслаҳат. Боланинг диққатини жисмонан йўналтиринг. Ўрганилаётган объектнинг олдига олиб боринг, қўли билан ушлаб кўрсин. Агар фарзандингиз қилаётган ишидан чалғиган бўлса, енгилгина чапак чалинг.

7-маслаҳат. Диққатни жамлашга ёрдам берувчи машқлар ва ўйинлардан фойдаланинг. Иккита бир хил расмдаги фарқни топиш, столнинг устидаги предметлар сони ва улардан қайси бири йўқлигини аниқлаш ўйинлари зийракликни оширишга ёрдам беради. Шунингдек, шахмат, шашка ларнинг ҳам фойдаси катта.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1