АсосийSUG'DIYONA

​ЧАҚАЛОҚЛАРГА ЯНГИ ТАОМЛАР ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?

'​ЧАҚАЛОҚЛАРГА ЯНГИ ТАОМЛАР ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?'ning rasmi

1-марта: қошиқнинг учини егуликка ботириб олиб, боланинг озғига солинади ёки ялатилади. Кун давомида боланинг ҳолатига аҳамия бериш шарт!

2- марта: эртаси куни қошиқнинг учида худди ўша маҳсулот берилади.

3 -марта: болага янги маҳсулот берилган учинчи кунда унинг миқдорини ярим қошиқыача кўтарилади.

Шу тарзда бир ҳафта давомида бола янги маҳсулотга ўргатилади.

Кичкинтой таомномаси учун!

Қовоқ пюреси

200 гр қовоқни пустидан ажратиб, қасқонда пиширилади. Яхшилаб эзиб, 1 чой қошиқ қайнатилган сут солинади. Таъбга кўра, чой қошиқнинг учида сарёғ қўшса ҳам бўлади.

Творог

Бир стакан кефир сув буғида иситилади, кефирдан зардоб ажралиб чиқа бошлайди. Сўнг уни 4 қаватли марлидан ўтказилади. Тахминан ярим стакан творог ҳосил бўлади. Унга озгина қанд упаси ёки буғда пиширилиб, блендерда майдаланган мева билан аралаштириш мумкин.

Гўшт ва гуручли атала шўрва

Ёғсиз мол гўшти — 100 гр, чорак бўлак пиёз ва сабзи. Гўштни сувга солиб, 50-60 дақиқа давомида қайнатилади, озгина туз ва сабзавотлар қўшилади. Сабзавотлар пишгач, 1 ош қошиқ гуруч солинади. Гуруч пишганидан сўнг, барча маҳсулотлар блендерда майдаланади. ҳосил бўлган пюрени шўрва билан аралаштириб, суюқроқ кўринишга келтирилади.

Гречиха бўтқаси

2 ош қошиқ гречихани 200 мл сувда 40 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Сўнг пишган ёрмага 50 мл қайноқ сут қўшиб, блендерда аралаштирилади. Таъбга кўра сарёғ ва қанд упаси қўшиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар