1

КЕЛИНЖОН, ҲАМИША МАФТУНКОР БЎЛИНГ!

СУҒДИЁНА 06.11.2017, 12:07
Теглар: Оила
КЕЛИНЖОН, ҲАМИША МАФТУНКОР БЎЛИНГ!

1. Келин бўлган қизлар энди бутун бошли икки оиланинг тинчлик ва саодатда яшаши учун ҳаёт қийинчиликлари билан курашга чоғланадилар. Қизлар сабр либосини эгниларига илиб, тез учар кавушни оёққа илиб, чаққон ҳаракат қилсалар, камроқ гапириб, кўпроқ тингласалар ва керак пайтда ширинсўз бўлиб, оила аъзоларининг дилига ёқиб олсалар, бу курашда улар мутлоқ чемпион бўладилар! Ҳа, яхши келин деган номни олиш бирор спорт турида жаҳон чемпиони бўлиш билан баробар, десалар ҳайрон бўлманг. Ҳаёт рингдагидан кўра анча мураккаб.

2. Келинларнинг оёғига болта урадиган бир иши бор: улар дуч келган одамга оиланинг энг нозик сирларини ҳам ишониб айтаверадилар. Айниқса, қўшнилар ва тенгдош келинлар, дугоналарга ҳар кунлик ахборотнома тарзида бўлган-бўлмаган гапларни етказадилар. Қизларжон, бегоналар сизнинг муаммонгизни ечиб бермайди, қайтага ўзи истамаган тарзда гап тарқатиб, оилангиз бузилишига «ёрдамлашади». Яхши гапни айтинг, одамлар тилида сизнинг бахтингиз кезиб юрсин.

3. Эрингизга қариндош-уруғларини ёмонламанг. Ҳатто, унинг ўзи биринчи бўлиб бу ҳақда гап бошласа-да, қўшилманг. Ўзингиз ҳам сиз томондагиларнинг ҳамма сирларини айтиб ўтирманг. Сир айтилдими, демак, жиловингизни тортиш мумкин бўлган нозик жойингиз аён бўлиб қолади. Вақти келиб, ҳамма ўзи учун керакли гапни билиб олади. «Бизнинг уйда бунақа бўларди» деб ичингизда ҳам, ташқарида ҳам янги уйингизни солиштирманг. Янги уйга меҳр қўйишнинг ягона шарти — унинг бор камчиликлари ва қулайликлари, ичидаги бор жонлиқлари ва уларнинг бор кам-кўплари билан қабул қилишдир.

4. Оналар ва қизлар диққатига: турмушнинг биринчи йили танишув йили, иккинчи йили ўрганиш йили, учинчи йили кўникув йили, қолган барча йиллар синашув йили... Оила аъзолари ҳар доим бир-бировларининг кўз олдиларида синовда. Оналар, қизингиз янги уй, эр ва қайнона-қайнота билан танишиб улгурмасидан оиласининг ички ҳаётига аралашиб кетманг. Ўрганаётган чоғида яхши тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг, кўникишига тўсиқ бўлаётган вазиятларни сиз ҳам бошингиздан ўтказгансиз. Турмуш ўртоғингиз, яқинларингиз, қайнона-қайнотангиз билан баҳамжиҳат қизингизни куёвга бердингиз, бу катта бахт. Қизингизга ҳам шу бахтга етишишига ёрдам беринг!

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1