ФОЙДАЛИ ЁҒЛАР
Уйқуга ётишдан олдин бироз илитилган зайтун ёки канакунжут ёғларини киприк устига юпқа қилиб суртиб қўйинг. Эраталабгача ёғ таркибидаги фойдали бирикмалар киприк илдизини озиқлантиради.
ЛИМОН ПЎСТИ
Битта лимон пўстини 2 ош қошиқ зайтун ёғи солинган идишга жойлаб, бир ҳафтага қоронғи жойда қолдиринг. Сўнг ҳар кунлик киприклар парвариши учун фойдаланишингиз мумкин.
ВАЗЕЛИН
Ювиб, қуритилган тушь чўткасига озроқ вазелин суртинг. Кечқурун уйқуга ётишдан аввал вазелин суртилган чётка билан киприкларни таранг. Эрталаб илиқ сувда чайиб оласиз.
КЎК ЧОЙ
Суюқ дамланган кўк чойга пахтани намлаб, кўз қовоқлари устига қўйинг-да, 5-8 дақиқа ушлаб туринг. Сўнг устидан қуруқ пахтада артиб олинг. Кўк чой терини юмшатиб, таранглаштиради.
МАССАЖ
Ёғ ёки вазелин суртишдан аввал кўз қовоқларининг устки қисмини енгил уқаланг. 5 дақиқалик муолажа кўз қовоқларида қон айланишини яхшилаб, тери хужайраларини фаоллаштиради.
ОЗИҚЛАНТИРИШ
Таомномангизга аҳамият беринг. Оқсил, ёғ ва углеводлар меъёрида бўлсин. Балиқ, денгиз махсулотлари, креветка, ёнғоқ, мева ва сабзавотлар айни муддао.
КИПРИКЛАРНИ ҚАЙЧИЛАШ
Пардоз қайчиси ёрдамида киприк учини аста қайчиланг. Бир ҳафта давомида натижани кузатинг. Агар киприклар қалинлашиб, узайса, демак бу усулдан бир ойда 2-3 марта фойдаланишингиз мумкин.
АСОСИЙ ҚОИДА:
Киприкларни соғломлаштириш муолажаларини бажараётганда тушдан кўп фойдаланманг. Шунингдек киприкларни қайилтириш учун қўлланиладиган қайчи ҳам тавсия этилмайди.






