БРОККОЛИ
Миқдори: брокколнинг икки бандида 52 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги бир суткалик миқдорининг 13%) ва 26 калория бор. Ушбу сабзавотни қайнатиб ёки помидор, сабзи ва ўсимлик ёғи қўшилган ҳолда ҳамда хомлигича истеъмол қилиш мумкин.
ЛОВИЯ
Миқдори: 1 стакан ловияда 249 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорнинг 74%) ҳамда 245 калория бор.
Фойдали, ҳамёнбоп ва тўйимли бўлган ловиянинг оқи ҳам, қизили ҳам бирдек фойдали. ҳафта давомида ловиядан салат ва таом тайёрлашингиз мумкин.
КУНГАБОҚАР ПИСТАСИ
Миқдори: 30 грамм пистада 66,6 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 17%) ҳамда 173 калория бор.
Кунгабоқар пистасида нафақат фолий кислотаси, балки фойдали ёғлар ва Е витамининг улкан заҳираси бор. Шу боис ҳам ҳомиладор аёллар организми учун фойдали егулик бўла олади.
ЕРЁНҒОҚ
Миқдори: ярим стакан ерёнғоғида 105,9 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 26,5 %) ҳамда 427 калория бор.
Фолий кислотасига тўйинганлиги билан бирга оқсил, магний ва руҳ моддасига эга эканлиги биланҳомиладорлар таомномасига киритилиши тавсия этилади.
БАНАН
Миқдори: битта ўртача катталикдаги бананда 23,6 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 6 %) ҳамда 105 калория бор.
Очиққанда банан билан таомланиб, иштаҳангизни жиловлайсиз. Шу билан бирга организмингиз ҳам сиздан миннатдор бўлади.
ПОМИДОР ШАРБАТИ
Миқдори: 180 мг помидор шарбатида 36,4 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 9%) ҳамда 31 калория бор.
Мазкур шарбатни кечки таомдан олдин ёки овқат билан бирга истеъмол қилсангиз ҳам бўлади. Қолаверса, помидор шарабати ичаклар учун ҳам фойдали.
АПЕЛЬСИН
Миқдори: битта ўртача катталикдаги апельсинда 28,8 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдори 7%) ҳамда 45 калория бор.
Агар аллергик тошмаларга мойиллигингиз бўлмаса, ҳафтада бир-икки марта апельсин меваси ёки шарбатиданбаҳраманд бўлишингиз мумкин.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси