1

ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК УЧУН ДЕНГИЗ ТУЗИ!

СУҒДИЁНА 06.11.2017, 14:03
Теглар: Гўзаллик
ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК УЧУН ДЕНГИЗ ТУЗИ!

Хитойда денгиз тузини «Оқ олтин» дейишади. Зеро ушбу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари бисёрдир. Масалан, модда алмашинувини фаоллаштиради, юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди, иммунитетва асаб тизиминимустаҳкамлайди, тери, соч ва тирноқларга гўзаллик туҳфа этади. Шу билан бирга, таом ва егуликларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Бир ойда 10 кило озасиз!

Денгиз тузи қўшилган ваннанинг бир курс муолажаси (10 марта) терига таранглик ва майинлик улашади. Тозаланган тери катаклари орқали минерал моддалар қонга сўрилади ва танамизга тарқалади. Шу боис ҳам муолажадан сўнг модда алмашинуви яхшиланиб, тетиклашамиз. Энг муҳими эса агар кунора денгиз тузили ванна қабул қилсангиз, бир ой ичида 8 кг. дан 10 кг. гача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Ана шунақа!

ҲУСНБУЗАРНИ ЙЎҚОТАДИ

Антисептик хусусиятга эга денгиз тузи ҳуснбузарларга қарши энг яхши воситадир. Ҳафтасига 2-3 марта денгиз тузининг сувли эритмаси билан юздаги тошмалар артиб турилса, муаммо тезда ечим топади. Бадандаги тошмалар эса учун ванна қабул қилиш тавсия этилади.

СОЧИНГИЗ ТЎКИЛАЁТГАН БЎЛСА...

Энг осон усул: озроқ сув билан намлангантузни бош терисига суртасиз. Енгил ҳаракатлар билан уқалаб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб олсангиз бўлади. Бу муолажа тўкилаётган сочларга озуқа бўлиб, соч илдизини мустаҳкамлайди. Агар тузнинг ўзини сочга сурта олмасангиз, зайтун ёғи ёки қатиққа аралаштириб, суртиш мумкин. Аралашмали ниқобдан сўнг бошни целлофан билан ўраб, бир соатча кутинг. Ҳафтасига бир ёки икки марта муолажани такрорлаш кифоя. Бир ойдан сўнг натижа фақат ўзингизга эмас, атрофдагиларга ҳам сезила бошлайди.

ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ

Бугунги кунда целлюлитга қарши турфа хил воситалар мавжуд. Бироқ улардан ҳеч бири оддий денгиз тузига тенг кела олмайди. Қўлланилиши ҳам оддий. Бирорта дағалроқ матога денгиз тузини сепиб, у биланмуаммоли тана соҳасини ишқалайсиз.Натижа биринчи муолажанинг ўзидаёқ сезилади.

ОШХОНАДА

Денгиз тузини оддий туз ўрнида ҳам ишлатиш мумкин. Бироқ бир кунлик миқдор 5 гр. дан ошмаслиги керак. Қон босими ошиб турувчилар, баъзи юрак қон-томир касалликлари, онкологик хасталикларда, шунингдек, ҳомиладорга ҳам денгиз тузини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

ИРОДА тайёрлади

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1