Sevimli

Асарлари энг кўп тиражда сотилаётган адиб

Рекорд 07.11.2017, 10:56
Асарлари  энг кўп  тиражда  сотилаётган  адиб

Пауло Коэло замонавий ёзувчилар орасидаги энг таниқли намояндалардан бири. Унинг китобларини дунёнинг исталган нуқтасидан топиш мумкин. Қолаверса улар жуда катта тиражда сотилади. Айнан ушбу жиҳат тажрибали ижодкор номини “Гиннесснинг рекордлар китоби”га муҳрлаб қўйиш учун етарли бўлди. Биргина Коэлога мислсиз шуҳрат келтирган “Алкимёгар” романи жаҳоннинг 120 мамлакатида, 67 тилда чоп этилган.

Ёзувчининг “Вероника”, “Олам жангчиси”, “Прим хонимлари”, “Олтинчи тоғ”, “Рио-Педра соҳилида”, “Ўн бир дақиқа” романларини бугун бутун дунё қизиқиб ўқимоқда.

Пауло Коэло ижодига муштарийлар орасида қизиқиш шу даражада кучли эканлигидан нуфузли нашриётлар унинг янги асари ёзиб тугатилмасданоқ чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Охирги статистикага кўра, бразилиялик ёзувчининг асарлари жаҳоннинг 150 мамлакатида жами 90 миллион нусхада сотилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+35.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10830.17
USD -16.91
11391.17
EUR -19.96
203.96
RUB 0.07
1