1

БИР ШИНГИЛ УЗУМ ЁРДАМИДА КЎРКИНГИЗГА КЎРК ҚЎШИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

СУҒДИЁНА 07.11.2017, 16:00
Теглар: Гўзаллик
БИР ШИНГИЛ УЗУМ ЁРДАМИДА КЎРКИНГИЗГА КЎРК ҚЎШИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Ғунча лаблар

Узум данаги мойи қўшилган бальзам лабнинг кундалик парвариши учун энг қулай восита саналади. У лабингизни ёрилишдан асраб, намлантиради ва ҳимоялайди. Лабингиз янада ифодали бўлиши учун лаб бўёғининг қизил шароб ранглисидан фойдаланинг.

Гўзаллик эссенцияси

Вақти-вақти билан узумли (яъни, узум эссенцияли гель солинган) ванна қабул қилиш ҳам ниҳоятда фойдали. Бундай ваннадан кейин терингиз нафақат соғлом кўринишга эга бўлади, балки ўзидан ширин ифор таратади. Агар ванна қабул қилишни хушламасангиз, чўмилаётганингизда ёки душ қабул қилаётганингизда узумли гелдан фойдаланишингиз мумкин.

Гўзал қадди-қомат сири

Қизил узум шарбати – асил гўзаллик эликсири ҳисобланади. Мева шарбати таркибидаги ферментлар ортиқча калорияларни ёқишга ёрдам беради, моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради, организмни зарарли модда – токсинлардан тозалайди.

Бир кунда 1 стакан узум шарбатини ичиш яхши натижа беради.

Юзлари ой янглиғ…

Юзингиздаги ҳорғинлик аломатларидан халос бўлмоқчимисиз, қора нуқтачалар жонингизга тегдими, унда узумли ниқоб сизга жуда асқотади: узумни донаклари билан яхшилаб эзиб, ичига 2 чой қошиқ кундузги крем ва 1 чой қошиқ асал қўшинг. Уни ҳафтасига бир маротаба 20 дақиқага суртиб қўйиш тавсия этилади. Ниқоб аввалига илиқ, сўнгра совуқ сув ёрдамида ювилади.

Силлиқ оёқлар

Сонлардаги ёқимсиз целлюлитдан халос бўлиш учун узум донагидан тайёрланган Е витаминига бой мойдан фойдаланинг. Терингиз силлиқ ватаранг бўлади. Ҳар куни ухлашдан олдин оёқларингизни товондан сонларга қаратиб Узум мойи ёрдамида уқаланг.

Қўллар парвариши

Агар қўлларингиз териси қуруқ ва ёрилувчан бўлса, узум экстракти қўшилган озиқлантирувчи крем харид қлинг. Восита таркибига кирувчи ачитқи ҳужайралар янгиланишини таъминлайди ва терини даволайди. Узум мойи терини силлиқлаб, майинлаштиради. Кремни кун давомида бир неча маротаба суртиш мумкин.

Тирсак ва тизза терисини мулойимлаш усули

Тирсак, тизза ва товоннинг дағал териси майин бўлиши учун узум данаклари ёрдамида пилинг қилиш тавсия этилади.

Пилинг гелни тайёрлаш учун: 1 сиқим узум данакларини каҳвамайдалагичда янчиб, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва 1 ош қошиқ йирик туз билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган бўтқа ёрдамида терингизнинг муаммоли соҳаларини 1 дақиқа давомида уқаланг. Муолажани ҳафтада бир маротаба такрорланг.

Юз ҳимоячиси

Таркибида узум данаги мойи бўлган кундузги крем терини яхши намлантиради. Шу туфайли, терига анча вақтгача ажин тушмайди. Кремни терига эрталаб ва кечқурун суртиш лозим.

МАНБА: “СУҒДИЁНА” ГАЗЕТАСИ

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1