Ёрлиғида «Ҳамма соч турлари учун» деган ёзуви бор шампунь ёки кондиционерларни сотиб олишга шошилманг. Бундай соч ювиш воситалари соч толалари қалинлигига салбий таъсир кўрсатади.
- Шампунь, бальзам, кондиционер, соч учун махсус ниқобларнинг турини тез-тез алмаштириш сочларингиз учун зазарли бўлиши мумкин. Шунинг учун уларни икки ойда янгилаб туриш тавсия этилади.
- Сочни намлантирувчи, озиқлантирувчи спрейлардан йил давомида фойдаланганингиз маъқул. Булар сочингизни ёзда қўёш нурларидан, қишда эса қуруқ ҳаводан асрашингизга ёрдам беради.
- Бош терисини озиқлантирувчи крем ва ниқоблардан икки ҳафтада бир мартадан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди.
- Ҳўл ва нам сочларни асло тараманг. Бу уларнинг тўкилишига ва синувчанлигига сабабчи бўласиз.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






