1

«ҚАЙНОНАМ САМАРҚАНДГА ОЛИБ КЕТМОҚЧИ»

СУҒДИЁНА 08.11.2017, 11:09
Теглар: Оила
«ҚАЙНОНАМ САМАРҚАНДГА ОЛИБ КЕТМОҚЧИ»

Ҳозир 26 ёшдаман. Турмуш қурганимга тўрт йил бўлди. Яхши хонадонга қўшкелин бўлиб тушганмиз. Асли самарқандликмиз, ота-онам Тошкентда истиқомат қилади. Бу орада овсиним фарзандли бўлди. Менинг ҳомилам эса нобуд бўлди. Онам “ўзи қўшкелинликда чилла тушиб шунақа бўлади”, деб бизни Тошкентга кўчириб келди. Ҳозир яна фарзанд кутаяпмиз. Онам менга қарашиб турибди. Қайнонам келиб, “Сизларни Самарқандга олиб кетаман, ўзим сизга қарайман”, демоқда. Нима қилсам экан? Бу “меҳрибончилик”лардан бошим гир айланиб қолди.

Маҳлиё, Самарқанд шаҳри

Муҳиба ҲАМИДОВА, филология фанлари номзоди, журналист:

— Шукур қилинг, жон қизим. Бу борада қудалар ўзаро келишиб олсалар яхши бўларди. Ҳаммалари учун жонидан азиз фарзандсизлар. Кутилаётган набира эса бувижонларга асалдан-да ширин. Уларни тўғри тушунинг, бири бировидан қизғаниб, “Ўзим яхшироқ парвариш қиламан”, демоқдалар. Қайнонангиз ва онажонингизни уйларингга таклиф этиб, эр-хотин чиройли дастурхон атрофида ширинтакаллуф ва гўзал муомала билан ўзларингга қулай вазиятни уларга тушунтириб, албатта, маслаҳати ва розилиги билан бир қарорга келинглар. Қари билганни пари билмайди, болам. Уларнинг ҳар икковлари ҳам ҳақ.

Қудапошшалар, сизлар ёшларни қийнамасдан ўзларинг уларга қулай бўлган шароитни яратиб беришга ҳаракат қилинглар. Балки мустақил оила бўлиб ўзлари яшашлари маъқулдир. Талашиб-тортишиб, орага совуқчилик туширадиган муаммо кўндаланг тургани йўқ. Пашшадан фил ясамайлик. Ҳозирги ёшларимизга ишониш керак. Ирим-сиримга берилмасдан, яхши ниятлар қилайлик. Ҳамма иш кўнглимизга яраша, ниятимизга яраша бўлишини яхши биламиз. Шунинг учун ёшларни дуо қилайлик, бахтли яшасинлар, бизга соғлом ва бақувват зурриёд ҳадя қилсинлар.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1