Келин учун энг улкан тўй гулдастаси 1500 гулдан тайёрланган. Узунлиги 60 метргача етган. Ҳиндистонлик келин-куёвнинг мазкур ноодатий тўй маросими 2003 йилнинг 6 сентябрида Канаданинг Миссиссога шаҳрида бўлиб ўтган. 92 кг. оғирликка эга тўй гулдастасида 500 дона атиргул, 400 дона чиннигул, 60 та лилия, 200 дона дасторгул ва 340 дона гипсофилни учратиш мумкин. Табиийки, бундай баҳайбат гулдастани келиннинг бир ўзи кўтариши амри маҳол, шу туфайли унга 79 та дугона ва 47 та куёв жўра ёрдамлашди.






