АсосийSport

ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ОЛИЙ ЛИГАCИ 28-ТУР ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ

'ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ОЛИЙ ЛИГАCИ 28-ТУР ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ'ning rasmi

ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ОЛИЙ ЛИГАCИ 28-ТУР ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ

“Машъал” ўз майдонида “Қизилқум”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Игорь Тиманюк, Никита Павленко, Ҳумоюн Муртазоев, Шаҳзод Шайманов муаллифлик қилди.

Наманганда ўтказилган “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги учрашувнинг 29-дақиқасида Аъзам Алиев ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Неманья Йованович рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:0 га етказди. Иккинчи бўлимнинг бошларида “Сўғдиёна” жамоаси аъзоси Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирди – 2:1. Бу голга жавобан наманганлик футболчилар Азизбек Турғунбоев ва Аббос Отахонов вазиятлардан унумли фойдаланиб, ҳисобни 4:1 га етказди.

Шунингдек, “Динамо” “Нефтчи”ни 1:0, “Локомотив” “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида енгди.

Бугун, 9 ноябрь куни “Насаф” – “Шўртан”, “Пахтакор” – “Олмалиқ” ва “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар