МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР СОҲАДА ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАРНИ БОШЛАБ БЕРДИ
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 1-мактабгача таълим муассасасининг Геологлар қўрғонида жойлашган 1-филиалида «Болажон» дастури асосида дастлабки билим ва кўникмани шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар олиб борилади.
Қизиқарли спорт мусобақалари, маданий тадбирларда кичкинтойлар фаол иштирок этмоқда.
– Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор соҳада янги ўзгаришлар жараёнини бошлаб берди, – дейди муассаса услубчиси Д.Камолова. – Бу ислоҳотлар келажак ворисларини соғлом ва интеллектуал салоҳиятли этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.






