1

СОЧ ТЎКИЛИШИ ҲАҚИДАГИ 8 АФСОНАГА ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ!

СУҒДИЁНА 09.11.2017, 17:23
Теглар: Гўзаллик
СОЧ ТЎКИЛИШИ ҲАҚИДАГИ 8 АФСОНАГА ОЙДИНЛИК КИРИТАМИЗ!

«Сочни тез-тез кестириб турсанг, қалинроқ ўсади», «Фендан фойдаланаверсанг кал бўлиб қоласан», «Қалинроқ ўсиши учун чакамурғ мойидан суртиш керак!» Соч тўкилиши ҳақида гап очилган ҳар қандай даврада айтиладиган, ҳаммамизга ёт бўлиб кетган жумлалар, тўғрими? Улар ҳақиқатга қанчалик яқин? Ёки шунчаки айтилган гапларми? Афсоналарга трихолог Шерзод МАҲМУДОВ билан биргаликда ойдинлик киритамиз.

№1. Турмаклар соч тўкилишига олиб келади?

Ҳа, сочни қаттиқ тортиб ўриш ёки тасмага йиғиш чиндан ҳам соч тўкилишини жадаллаштириши мумкин. Айниқса, чаккадаги сочлар бундан кўпроқ зиён кўради. Бироқ одатда бундай турмаклашни тўхтатганингиз заҳоти соч тўкилиши ҳам якун топади.

№2. Тез-тез ювиш зарар

Йўқ. Бошни ювганингизда бош терисининг фақатгина юқори қаватидаги (ўз вазифасини ўтаб бўлган) ҳужайралардан тозалаган бўласиз. Унинг илидизи эса анча чуқурроқ жойлашган. Бошни ювганда тўкиладиган сочларнинг илдизи эса аллақачон пиёзчасидан ажралган бўлади. Бироқ шампунни нотўғри танлаш қазғоқ, сочнинг сийраклашиши, синувчан бўлиб қолиши каби муаммоларни келтириб чиқаради. Шампунни бош терисининг турига қараб харид қилиш лозим.

№3. Фен билан қуритиш сочни тўкади?!

Ҳа, иссиқлик таъсирида сочнинг таркибига зиён етиши, у ўзгариши бор гап. Бунда соч мўртлашади ва секин-асталик билан тўкила бошлайди. Устига-устак хўл сочни тараш вазиятни янада оғирлаштиради. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳароратни талаб этадиган турмаклар эса бош терисин куйдириб, соч фоллекуласига зиён етказади. Кўп ҳолларда айнан шу туфайли ҳам соч тўкилиши безовта қилади. Бу ўринда фендан эмас, феннинг иссиқ ҳароратидан эҳтиёт бўлишни тавсия этиш мумкин. Нафақат фен, балки термобигуди ёки шунга ўхшаш махсус мосламаларда амалга ошириладиган турмакларнинг оқибати ҳам аянчли якун топиши мумкин. Биламиз, аёлларга бундай турмакларни тақиқлашнинг фойдаси йўқ. Шунинг учун бигудиларнинг сочни авайлайдиган, эгилувчан турларига ихтиёр беришни тавсия қиламиз. Қолаверса, расталарда иссиқлик таъсиридан ҳимоя қилувчи спрейлар ҳам бисёр.

№4. Сочни кунига 100 марта тараш қон айланиши яхшилаб, сочни мустаҳкам қилади.

Афсуски, ундай эмас. Соч ҳаддан ташқари кўп таралганида ёки тароқнинг тишлари ўткир бўлганда бош терисига зиён етиши мумкин. Қолаверса, бу маълумот илмий асосга эга эмас. Агар қон айланишини яхшилайман, десангиз уқалаш муолажасига мурожаат қилишингиз мумкин.

№5. Тез-тез кестириш, сочни қалин қилади

Бу қуруқ сафсата холос. «Ўзимда шундай бўлган, тажрибадан ўтган» дея эътироз билдиришга шошилманг. Чунки сочнинг илдизга яқин қисми табиатан қалинроқ бўлади, учи эса ингичка. Шунинг учун ҳам сочни кесиш уни қалинлаштиргандек алдамчи ҳолатни юзага келтиради.

6. Парҳезлар соч тўкилишига олиб келади

Ҳа, шундай бўлиши эҳтимоли мавжуд. Биламизки, сочнинг соғломлиги кўп жиҳатдан илдиз орқали етиб келаётган озуқага боғлиқ. Агар ўша озуқа қон орқали илдизларга етиб келмаса, соч илдизи кучсизлана бошлайди ва охир оқибат тўкилади.

№7. Стресс соч тўкилишига сабаб бўлади

Чиндан ҳам шундай. Чунки стресс чоғида қон томирлари торайиб, илдизларга кислород етиб келиши камаяди. Бироқ соч тўкилиши кундалик асаббузарликдан эмас, инсон руҳиятига қаттиқ таъсир ўтказувчи кучли стресс оқибатида юзага келади. Стресс ўтиб кетганидан кейин бари асл ҳолига қайта бошлайди

№8. Чакамурғ мойи соч илдизини мустаҳкамлайди

Аслида, бу мой ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Масалан, бош териси ёғли бўлган кишиларга чакамурғ ёки бошқа мойлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки ёғ безлари соч ўсиб чиқиш йўлини тўсиб қўйиши мумкин. Турли мойлар эса вазиятни янада оғирлаштиради.

МАФТУНА тайёрлади.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1