АсосийJamiyat

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САНК-ПЕТЕРБУРГДА

'ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САНК-ПЕТЕРБУРГДА'ning rasmi

Санкт-Петербург шаҳрига Ёшлар Иттифоқининг 21 кишидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди.

Транспорт институтида ташкил этилган очиқ мулоқотда Санкт-Петербургдаги барча олий таълим муассасалари талабалари, қолаверса, ректорлари ҳам иштирок этди.
Учрашув кўтаринки, самимий ва очиқ руҳда ўтди. Олий таълим муассасалари ректорлари ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга делегация аъзоларидан атрофлича жавоб олдилар.
Очиқ мулоқот давомида 20 нафар ватандошимиз ўқишини тугатиб, Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.

Делегация фаолиятида Ўзбекистон халқ артисти М.Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист С.Ҳамроқулов ва Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг "Лазги" ашула ва рақс ансамбли хонандаси А.Собировлар иштирок этишмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар