АсосийJamiyat

НАМАНГАНДА “UZTEX UCHKURGAN” ҚЎШМА КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

'НАМАНГАНДА “UZTEX UCHKURGAN” ҚЎШМА КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ 'ning rasmi

16 гектар майдонни эгаллаган мазкур енгил саноат мажмуасини қуриш, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлашга қарийб 120 миллион доллар маблағ сарфланди. Мамлакатимиздаги энг йирик тўқимачилик мажмуаси бўлган ушбу корхонада йилига 16 минг 500 тонна ип-калава ҳамда 7 минг тонна момиқ мато ишлаб чиқарилади. 1000 дан зиёд киши меҳнат қилаётган йигирув-тўқув мажмуасининг йиллик экспорт салоҳияти 50 миллион долларни ташкил этади.

Бугунги кунда вилоятда етиштирилаётган пахта толасининг 38 фоизи қайта ишланаётгани, биргина шу корхонанинг ишга туширилиши натижасида ушбу кўрсаткич келгуси йилда 54 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Ҳудудий дастурларга кўра, 2020 йилга бориб пахта хомашёси тўлалигича маҳаллий шароитда қайта ишланади

– Ўзбекистонда енгил саноат, айниқса тўқимачилик саноатининг истиқболи порлоқ, – дейди Швейцариянинг Rieter компанияси президенти Рето Том. – Чунки, мамлакатингизда барча соҳалар ривожи учун зарур шароит, қулай табиий иқлим, хомашё, энергия манбалари, меҳнат ва бошқа ресурслар етарли. Айниқса, давлат раҳбари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор бу борада муҳим омилдир. Бу мазкур йирик корхонанинг ишга туширилишида ҳам ўз ифодасини топди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар