ДАШТОБОД ШАҲРИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрь куни "Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонаси ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.
Унга кўра, кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови истисно тариқасида "ноль" ставка миқдорида белгиланди.
Ушбу ҳудуддаги давлат кўчмас мулклари тадбиркорларга 10 йил муддатга ижарага берилади ҳамда лойиҳа тўлиқ бажарилганида уларга мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.






