АсосийJamiyat

​ФАРҒОНАДА “МАЪРИФИЙ ИСЛОМ АҚИДАПАРАСТЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

'​ФАРҒОНАДА “МАЪРИФИЙ ИСЛОМ АҚИДАПАРАСТЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ'ning rasmi

ФАРҒОНАДА “МАЪРИФИЙ ИСЛОМ АҚИДАПАРАСТЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Фарғона давлат университетида “Биз ёт ғояларга қаршимиз” шиори остида “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва соғлом маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли иллат ва таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирда ушбу йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини янада ошириш, ёшлар диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, маънавиятимизга зид бўлган ахборот хуружларидан асраш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Экстремизм ва терроризмнинг оғир оқибатлари, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солиши ва уларга қарши курашиш асослари мавзуларида маърузалар тингланди.

Тадбирда “Тафаккур эҳтиёжи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар