АсосийJamiyat

​"АДОЛАТ УЙИ" 2 МИЛЛИАРД 922 МИЛЛИОН СЎМГА БИТКАЗИЛДИ

'​"АДОЛАТ УЙИ" 2 МИЛЛИАРД 922 МИЛЛИОН СЎМГА БИТКАЗИЛДИ'ning rasmi

"АДОЛАТ УЙИ" 2 МИЛЛИАРД 922 МИЛЛИОН СЎМГА БИТКАЗИЛДИ

Тошкент вилояти маъмурий маркази — Нурафшон шаҳрига кираверишда замонавий типдаги кўпқаватли бино қад кўтарди. Унинг пештоғига давлат байроғи ва герби ўрнатилди. Пешлавҳасига “Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман суди” ҳамда “Маъмурий ишлар бўйича Ўрта Чирчиқ туман суди” деган сўзлар ёзилди.

Бинода судьялар самарали фаолият юритиши учун барча шарт-шароит яратилган, яъни 18 та хона, 2 та мажлислар зали мавжуд. Уларнинг барчаси замонавий техника технология воситалари билан таъминланган.

Қурилиш-монтаж ишлари “Бойсун омад” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди. Бунинг учун 2 миллиард 922 миллион сўм сарфланди.

Туман аҳолиси янги бинони “Адолат уйи” деб номладилар. Манба: “Халқ сўзи” нашри

    Бошқа янгиликлар