АсосийSUG'DIYONA

ДОИМ КУЛИБ ЮРИШГА ОДАТЛАНИНГ

'ДОИМ КУЛИБ ЮРИШГА ОДАТЛАНИНГ'ning rasmi

Доим кулиб юришга одатланинг. Ҳатто энг гўзал, жозибали аёл ҳам табассумсиз атрофидагиларнинг ишончини қозона олмайди. Ёдда тутинг, самимий табассумингиз қийинчиликларни осонгина енгиб ўтишингиз, ички дунёнгиз, ҳаётнинг ёрқин рангларинигина кўра олишингиздан дарак беради. Кимдир ё нимадир сабаб таъбингиз тирриқ бўлса ҳам юзингиздан кулгу аримасин! Бир неча дақиқадан сўнг кайфиятингиз ўз-ўзидан кўтарилишига гувоҳ бўласиз. Маълумотларга қараганда, оптимистлар пессимистларга қараганда 10-20 % кўпроқ умр кўрар экан. Касалликдан ҳам пессимистларга нисбатан тезроқ оёққа туришар экан. Юрак хасталигига ҳам айнан пессимистлар кўпроқ чалинар экан.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар