АсосийJamiyat

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

'ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кармоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди.

Зилзила 12 ноябр куни Эрон-Ироқ чегарасида қайд этилган. Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 7,2ни ташкил этган

Зилзила оқибатида ҳалок бўлган инсонлар сони 200 кишига етди.

Қизил яримой жамияти 70 мингга яқин эронликлар бошпанасиз қолгани, уларга вақтинчалик турар жойлар кераклиги ҳақида хабар қилмоқда. Эрон ҳукумати жабрланганларга барча зарур ёрдам чораларини кўрсатишга киришган. Хусусан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат Ички ишлар вазирлигига мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида зилзиладан жабр кўрган аҳолининг барча эҳтиёжларини тезроқ қондириш бўйича топшириқ берган.



    Бошқа янгиликлар