1

Автомобилда узоқликка сакраш бўйича янги рекорд ўрнатилди

Рекорд 14.11.2017, 11:51
Автомобилда узоқликка сакраш бўйича янги рекорд ўрнатилди

Америкалик Брайс Мензис ўз автомобили ёрдамида узоқ масофага сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. У Нью-Мексико штатидаги қаровсиз шаҳарчада Pro2 пойга машинасида 115,6 метрли масофани забт этди. Брайс ўша заҳоти ўз натижасини яхшилашга ҳаракат қилди. Аммо кейинги уриниш омадсизлик билан тугади – учар шоввоз ерга қўниш вақтида елкасини жароҳатлаб олди.

Шунга қарамай, унинг аввалги муваффақияти “Гиннесснинг рекордлар китоби”га кириш учун етарли бўлди. Маълум бўлишича, Мензис фавқулодда мураккаб трюкни узоқ йиллардан бери режалаштириб келган. Ўтган йилнинг баҳоридан бошлаб эса тайёргарлик ишларига янада зўр берган. Пойгачи ва унинг жамоаси 4 ой давомида Сан-Диего шаҳрида бир қатор синов уринишларини амалга оширган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1