ФИФА рефериси Равшан Ирматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф этилди.
Ирматовга мусобақа давомида қанот ҳакамлари — Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Клублар ўртасидаги ушбу нуфузли мусобақа жорий йилнинг 6 — 16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.






