Малоҳат Маллабоева, Қашқадарё вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор:
— Бош оғриғини келтириб чиқарувчи омиллар кўп, улар орасида камқонликдан тортиб, уйқусизлик, организмнинг зўриқиши, стресс, витаминлар танқислиги, калла ички босимининг ортиши каби ҳолатларни кўриш мумкин. Ўсмирлардаги бош оғриқлари ҳайз олди кунларида ҳам қўзғаши мумкин. Негаки, бу жараён қайсидир маънода организм учун стрессдир. Даволовчи шифокорингиз тайинлаган муолажа тўлиқ ўтказилишига диққат қилинг. Уй шароитида эса қуйидаги усуллар асқатади.
- Оғриқ хуружида шакар қўшилган қатиқ ёки аччиқ дамланган қора чой ичиш фойдалидир;
- Лимонўт солинган кўк чой ҳам тинчлантирувчи хусусиятга эга;
- Бошнинг энса соҳасига хўл соқич билан компресс қилиш оғриқни енгиллаштиради;
- Чакка ва пешонанинг олд қисми, қошларнинг усти билан бармоқ учида уқалашнинг ҳам нафи бор;
- Оғриқ томир уриши каби тебранишли бўлса, бош тагигақаттиқроқ ёстиқ, яхшиси, болиш қўйинг-да, кўзларингизни юмиб дам олинг;
- Яна бир усул душ жўмрагини бошнинг юқори қисмига олиб келиб, соат айланаси бўйича ҳаракатлантиринг. Сув тўлқини бошда қон айланишини яхшилайди.






